Беларусь. Ўзбек дербисида Яхшибоевнинг жамоаси ғалаба қозонди

Ҳозиргина Беларусь Олий лигаси 27-туридан ўрин олган “Энергетик-БГУ ҳамда “Шахтёр” жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Талабалар” сафида ҳамюртларимиз Ҳумоюнмирзо Иминов ва Шаҳбоз Умаров беллашувни асосий таркибда бошлади. Иминов 57-дақиқада захирага олинган бўлса, Умаров 90 дақиқа давомида фаол ҳаракатланди.

Солигорскликлар таркибида эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жасур Яхшибоев 73-дақиқада захирага олинди. Ҳамюртларимиз фойдали ҳаракатларни амалга оширмади. 

Шу тариқа, “кончилар” ҳисобидаги очколар сони 49 тага етди ва жамоа турнир жадвалида БАТЭни таъқиб этишда давом этиб, 2-ўринда бормоқда. “Энергетик-БГУ” эса 35 очко билан 9-поғонадан жой олган.

Олий лига. 27-тур

ЭНЕРГЕТИК-БГУ – ШАХТЁР 1:2.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *