“Биз уни енга оламиз” шиори остида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати якунланди

“Биз уни енга оламиз” шиори остида Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан таэквондонинг Пумсэ йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.  

Мазкур мамлакат чемпионати онлайн тарзда “ZOOM” дастури орқали ташкил этилган бўлиб, унда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 200га яқин эркаклар ва аёллар ўз маҳоратларини ҳакамлар кўригидан ўтказишди. 

Мамлакат чемпионати ғолиб ва совриндорларига ассоциация томонидан пул мукофотлари тақдим этилди.

Эркаклар:

Олтин медаль – Мавлон Рустамов (Тошкент)
Кумуш медаль – Самандар Сараев (Тошкент)
Бронза медаль – Жонибек Нормаматов (Қашқадарё).

Аёллар:

Олтин медаль – Мафтуна Умарова (Навоий)
Кумуш медаль – Анна Табакова (Фарғона)
Бронза медаль – Шаҳноза Шодмонова (Қашқадарё).

Энг яхши эркак спортчи – Абдуғаниев Ҳасанбой (Фарғона)
Энг яхши аёл спортчи – Яндашева Лобар (Навоий)
Энг яхши ҳакам – Каримов Аброр (Тошкент вилояти)
Энг яхши мураббий – Тошев Нуриддин (Навоий).

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *