Биологик фаол қўшимчалар ҳақиқати БФҚ (БАД)

Инсон – бу табиатни  бир  қисмидир. Бу шунчаки  оддий  сўз  эмас. Инсон  ва табийат  бир  бирига  боғлиқ  ва  муҳтождир. Биз  ҳар  куни ҳужайраларимизга  зарур  бўлган  қувват, сув  ва  қурувчи  моддаларни табийатдан  оламиз. Мана  шу  ҳаётимиз  боғлиқ  бўлган  фақат  биттагина эҳтиёжни  тортиб  олса  бас, инсон  организми  яшашдан  тўхтайди.
Шундай  қилиб, биринчидан, бизга  ҳаво  яъни  кислород  керак. Кислород ёрдамида  ҳужайрада  энергия  ҳосил  бўлади. Иккинчидан, бизга  сув  керак. Сув  бу  барча  ҳужайраларимиз  яшайдиган  универсал  биологик  муҳитдир. Учинчидан, жисмимизга  узлуксиз  равишда, табийатдан,  қувват  ҳосил бўлиши, ҳужайра  шаклланиши, гармон  ва  ферментлар  ҳосил  бўлиши, суяк, пайлар, бўғинлар, тери, тирноқ  ва  сочлар  ҳосил  бўлиши  учун  озуқа моддалари  кириши  шарт.
Биз  озуқ  овқат  роса  кўпдай  туюладиган  бир  шароитда, нима  учун  яна қандайдир «қўшимчалар» деб  аталадиган  нарсалар  билан  овқат рационимизни  тўлдиришга  мажбурлигимизни  англашимиз  учун, аввал  биз инсонга  овқат  нима  учун  зарурлигини  тушуниб  олишимиз  керак.
Зарурият  1. Қувват
Углеводлар  ва  ёғлардан (айрим ҳолда – оқсиллардан)  организм  қувват ҳосил  қилади. Бу  моддалар  ҳазм  қилиниши  натижасида  ҳужайрага энергия  берувчи  глюкоза  ҳосил  бўлади.
Зарурият  2. Қурулиш материали
Оқсиллар, ёғлар  ва  холестериндан  организм  ҳужайра  ясайди. Ёки  баъзи бир  сабаблар  билан  шикастланганларини  қайта  тиклайди. Мисол  учун кальций  ва  фосфордан  суяк  тўқимасини  қуради. Холестериндан  гармонлар  ҳосил  бўлади.
Зарурият  3. Ҳаётий жараёнларни бошқариш
Овқатда  минг  минглаб  моддалар  бўлиб, улар  организмда  ҳар  сонияда     содир  бўлаётган  ҳаётий зарур  жараёнларни  бошқариб тартибга  солиб туришга  ёрдам  беради. Мисол  учун, кислород  атомидан  ташкил  топган эркин  радикаллар  ҳужайраларни  ҳалок  қилиш  реакциясини  бошлаб юборганда, антиоксидант  моддалар  ҳужайраларни  асраб  қолади. Ёки ферментопатия  сабабли  иммунитет  ҳужайралари  активлиги  пасайганда, моддалар  алмашинуви  сусайганда  витаминларминераллар  ва  ўсимлик ферментлари  бу  жараёнларни  яхшилашга  ёрдам  беради.
Зарурият  4. Роҳатланиш
Ўз ўзидан  очликни  қондирган  пайтимизда, қонда  роҳатланиш  гармонлари   кўпайиб  ҳузурланиш  топамиз  ва  кайфиятимиз  кўтарилади. А замонавий озуқ овқат саноъати  эса, бу етмагандай  ҳузур  топиш  жараёнига сунъий  аралашиш йўлларини топиб  олган. Афсуски, кўпчилик  инсонлар  фақат  шу эҳтиёж  учунгина  овқатланишади. Биламан, биз албатта  биринчи  ва  иккинчи  заруриятни  ҳам эътиборга  оламиз. Аммо  озуқланишда  энг муҳим  бўлган зарурият – учинчиси – ҳамон  эътиборсиз  қолаяпти.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *