Биринчи кун медалсиз ўтди

Дзюдо бўйича Будапешт “Катта дубулға” турнирининг биринчи куни якунланди. Хабар берганимиздек, медаллар учун ўтган кечки дастурда ҳамюртимиз Сардор Нуриллаев бронза медали учун кураш олиб борди.

-66 килограмм вазн тоифасида иштирок этган вакилимизга ушбу босқичда озарбайжонлик тажрибали Орхан Сафаров рақиблик қилди. Кескин ва муросасиз ўтган баҳс, афсуски, Сафаровнинг ғалабаси билан якунланди ва Нуриллаев мусобақани бешинчи поғонада тугатди. Бу билан дзюдочимиз ўз ҳисобига 360 рейтинг очкосини ёзиб қўймоқда.

Эртага ўрта вазн тоифаларида баҳслар бўлиб ўтади ва унда 4 нафар вакилимиз медаллар учун кураш олиб боришади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *