Биринчи онлай мусобақа ўтказилди

Юртимизда коронавирус пандемияси туфайли карантин чоралари жорий этилгач, спортчилар ҳам машғулотларни ўз уйларида давом эттиришмоқда. Табиийки, ҳар қандай профессионал спортчи ўз кучини вақти-вақти билан турли мусобақалар орқали синаб туриши керак.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси юртимизда карантин чекловлари олиб ташланишини кутиб қўл қовуштириб ўтиришни хоҳламади ва шароитдан келиб чиққан ҳолда онлайн мусобақа ўтказишга қарор қилди. Пара атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сардор Абдуҳолиқов ташаббуси билан ташкиллаштирилган бу турнир юртимиз тарихида ўтказилган илк онлайн мусобақа сифатида қайд этилди. Унда мамлакатимизнинг турли вилоятларидан жами 40 тага яқин спортчи иштирок этди.
Вилоятлараро ўтказилган ушбу мусобақадан кўзланган асосий мақсад терма жамоа аъзолари орасидан келгуси ҳафтада бўладиган финал босқичида иштирок этувчи энг кучли спортчиларни саралаб олишдан иборат бўлди. Якунда эса 29 июль куни мусобақанинг финал босқичида беллашадиган 19 нафар пара атлет саралаб олинди.

Эътиборлиси, иштирокчилар орасидан 6 нафари бугунги мусобақада ўзларининг энг яхши натижаларини янада яхшилашди ва дунё рейтингида юқори ўринларга даъвогарлик қилаётган натижаларни кўрсатишди.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси

матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort