Бирлашган кураш дунёси реферилар учун вебинар ташкил қилади

Маълумки, бутун дунёда юзага келган қийин эпидемиологик шароитга қарамасдан спорт ривожланишда давом этмоқда. Аста-секин спорт тадбирлари ва мусобақалар ўтказилмоқда. Яқин кунларда ана шундай спорт тадбирларидан бири спорт ҳакамлари (реферилар) малакасини ошириш учун бўлиб ўтади.

Бирлашган кураш дунёсининг (UWW) маълум қилишича, реферилар учун махсус вебинар ташкил этилади.

Ушбу вебинар жорий йилнинг 5 октябридан 11 октябригача бўлиб ўтади. Спикер сифатида Норвард Арустамян, Сергей Коваленко, Камил Буазиз, Карлос Гарсия, Авраам Галвалар иштирок этишади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *