Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бош Ассамблеяси Токиода бўлиб ўтадиган 2021 йил ёзги Олимпия ўйинлари даврида олимпия тинчлигини сақлаш учун янги саналарни тасдиқлади. Бунда олимпия тинчлиги 2021 йил 16 июлдан бошлаб (Олимпиада очилишидан етти кун аввал) 2021 йил 12 сентябрга қадар (Паралимпиада ёпилишидан етти кун ўтиб) сақланади.