Бобоусмон Батуровни табриклаймиз!

Бугун бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Бобоусмон Батуров ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Бобоусмон Батуров 1994 йил 16 ноябрь куни Жиззах вилоятида таваллуд топган. -69 килограмм вазн тоифасида иштирок этадиган ҳамюртимиз 2017 йил Бокуда ўтган Ислом бирдамлиги ўйинлари, Осиё чемпионати, Осиё ўйинлари ғолиби, Екатеринбургда ўтказилган жаҳон чемпионати совриндори ва «Келажак бунёдкори» медали соҳиби ҳисобланади. Жорий йил Иорданияда ўтган мусобақа орқали Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бобоусмон Батуровни таваллуд айём билан табриклаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *