
Бугун Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бобуржон Омонов ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.
Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси истеъдодли спортчига сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, бахт-омад ва келажакдаги фаолиятида муваффақиятлар тилайди.
Бобуржон Омоновнинг халқаро мусобаларда қайд этган натижалари ҳақида қисқача:
-2017 йил ёшлар Параосиё ўйинлари Олтин
-2018 йил Параосиё ўйинлари Олтин
-2019 йил Жаҳон чемпионати Олтин
-Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензияси соҳиби