Бобур Абдихолиқов: “Бухоро” ҳимоявий ўйнашини билардик

Хабарингиз бор, Суперлига жорий турида “Насаф” меҳмонда “Бухоро” билан очколарни баҳам кўрди. Айнан шу учрашув якунида “аждарлар” етакчиси Бобур Абдихолиқовга сентябрь ойининг энг яхши футболчисига аталган махсус соврин топширилди. Қаршиликларнинг энг яхши тўпурари ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди:

“Табрик учун раҳмат. Дарҳақиқат, яхши ой бўлди. Ушбу мавсум якунлари бўйича энг яхши тўпурар унвонини қўлга киритиш учун ҳаракат қилишда давом этаман. “Бухоро”га қарши ўйинда гол ура олмаганим ўз устимда янада кўпроқ ишлашим лозимлигини кўрсатди. 

Бухороликлар ҳимоявий футбол кўрсатишини билар эдик. Аммо ўз имкониятларимиздан фойдаланган тақдиримизда, рақиб режаларини бузиб юборишимиз мумкин эди. Бизга гол етишмади. 

Тан оламиз, дуранглар кўпайиб кетди. Бунинг натижасида жуда кўплаб очколарни бой бердик. Машғулотларда голли вазиятларни ижобий якунлаш борасида иш олиб боряпмиз”, – деди 23 ёшли футболчи

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *