Боксчиларимиз ниҳоят машғулотларга киришишди

Юртимизга коронавирус пандемияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан «яшил» ҳудудларда спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолиятига рухсат берилмоқда.

Аста-секинлик билан миллий терма жамоалар спортчиларининг ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этишлари учун ҳам ижозат берилаяпти. Бунда карантин талабларига тўлиқ риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, машғулотлар ўтказиладиган спорт иншоотлари вақти-вақти билан дезинфекция қилиниб, санитария қоидаларига мувофиқ иш олиб борилаяпти.

28 июндан эътиборан, бокс бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзолари ҳам Тошкент вилояти, Янгиобод шаҳарчасида жойлашган «Жемчужина Чаткала» дам олиш масканида ўқув-машғулот йиғинига киришди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматининг хабарига кўра, боксчиларимизнинг ушбу машғулотлари 12 июль санасига қадар давом этади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *