Бокс:Ўзбекистон чемпионатидаги кутилмаган натижалар… Куннинг марказий жангида ким ғалаба қозонди?

угун, Ўзбекистон чемпионати чорак финал жанглари бўлиб ўтди. Унда аксарият фаворит боксчилар ғалаба қозонган бўлсалар-да кутилмаган натижалар ҳам қайд этилди.

Жумладан, 52 кг вазн тоифасида анчагина тажрибали “Ислом бирдамлик ўйинлари” ва халқаро турнирлар ғолиби Аброржон Қодиров Андижон вилояти вакили Шаҳбозбек Толибжоновга имкониятни бой бериб қўйди. Унинг ярим финалдаги рақиби эса бухоролик  Ўзбекистон чемпионати кумуш медаль соҳиби Мироншоҳ Ибрагимов бўлиши маълум бўлди.

Аброр

Ҳудди шу вазнда амалдаги Ўзбекистон чемпиони бўлган Жиззах вилояти вакили Фозил Абдумуродов эса фарғонлик Содирбек Камолмирзаев билан бўлган баҳсда мағлубият аламини тотиб кўрди. Жанг ўта шиддатли бўлди ва дастлабки раунднинг ўзидаёқ кучли зарба ўтказиб юборган Абдумуродов нокдаун ҳолатига тушди.

Иккинчи раундда бироз устунликни қўлга олишга уринган Фозилжон рақибига нисбатан бир мунча кўпроқ ва аниқ зарбалар берди. Жангнинг 3-раунди давом этаётган бир паллада Содирбек яна бир маротаба рақибини нокдаунга учратиб, ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

фозил

Ярим финал баҳсларида Содирбекка ёшлар терма жамоаси вакили Шаҳзод Музаффаров рақиблик қилади. Шаҳзод чорак финалда яна бир ёшлар терма жамоаси номидан иштирок этаётган Дилшодбек Абдувалиевни мусобақадан чиқариб юборди.

Куннинг марказий жанги 75 кг вазнда бўлиб ўтди. Ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони фарғоналик Акмалбек Қосимов ва амалдаги Ўзбекистон чемпиони Бухоро вилоятидан Одилжон Аслонов ярим финал йўлланмаси учун ўзаро баҳс олиб борди. Жанг Одилжон Аслонов устунлигида ўтди ва якунда, ҳакамларнинг бир овоздан қарорига кўра, Аслонов ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Унга навбатдаги босқичда Тошкент вилоятидан Наво Тамазов рақиб бўладиган бўлди.

одил

Шунингдек, бошқа номдор боксчиларимиз 49 кг вазнда Нодиржон Мирзаҳмедов, 60 кг вазнда Шунқор Абдурасулов, Шукуржон Раҳимов, Абдумалик Ҳалаков, 69 кг вазнда Бобоусмон Ботуров, Билолбек Мирзараҳимов, 75 кг вазнда Фанат Қахрамонов, Саиджамшид Жафаров, +91 кгда Лазизбек Муллажоновлар навбатдаги босқичда финал учун жанг қиладиган бўлдилар.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *