Бокс бўйича Олимпиада квалификацион турнирларининг тахминий саналари маълум бўлди

Бокс бўйича Олимпиада квалификацион турнирларининг тахминий саналари эълон қилинди. Унга кўра, Европа квалификацион турнири 2021 йилнинг апрель ва май ойларида Лондон шаҳрида тўхтаб қолган жойидан давом эттирилса, Пан Америка турнирлари май ойида ва якуний жаҳон квалификацион турнири июнда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Иорданияда бўлиб ўтган Осиё-Океания саралаш турнирида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этиб, 8 вазн тоифасидан 6 тасида (52кг, 57кг, 63кг, 69кг, 91кг, +91кг) лицензияни қўлга киритган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *