Бокс мураббийлари учун онлайн семинар бошланди

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон бокс федерацияси ташаббуси билан бугун, 11 августдан бошлаб юртимиздаги бокс мутахассислари учун семинар бошланди.

Республикамизнинг 14 та ҳудудий федерациялари мураббийлари учун ташкил этиладиган семинар 5 кун давом этади. Машғулотлар кунига икки маҳалдан Zoom платформаси орқали ташкил этилади. Куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт университети профессор-ўқитувчилари томонидан назарий машғулотар ўтказилса, куннинг иккинчи ярмида терма жамоаларимиз мураббийлари учун амалий машғулотлар ташкил этилади.

Бугун бошланган семинарда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро бўлимлари вакиллари иштирок этишди. Унда профессор Рустам Халмухаммедов «Боксчиларни тайёрлаш босқичлари» мавзусида, Дилнавоз Бердиева эса «Пандемия шароитида вирусли касалликларга қарши курашиш тамойиллари» мавзусида иштирокчиларга маъруза қилишди ва муҳим маълумотларни етказишди. Унда тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишди.

Куннинг иккинчи ярмида Марат Қурбонов бошчилигидаги мураббийлар учун амалий машғулотлар ташкил этилади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *