
Германия Бундеслигаси 12-туридан ўрин олган “Вердер” – “Боруссия” Дортмунд бахси якунланди.
Ўтган турда “Штутгарт”дан шармандали мағлубиятни қабул қилиб олган “Асаларилар” Бременда “Вердер” устидан ўта қийин ғалабани қўлга киритди. Дастлаб 12-дақиқада Рафаэль Геррейро ҳисобни очган бўлса, 28-дақиқага келиб мезбонлар футболчиси Ховальд ҳисобни тенглаштирди. Ўйин сўнгига келиб, дортмундликлар пенальти ишлашга муваффақ бўлди. Пенальтини биринчи уринишда голга айлантира олмаган Ройс қайтган тўпни бўлса-да дарвозага жойлаб қўйишга эришди ва жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилди.
Ўйиндаги ғалабадан сўнг “Боруссия” Дортмунд очколарини 22тага етказиб, 4-ўринга чиқиб олди.