Бочча қоидаларида ўзгаришлар бўлади. Бунда сиз ҳам иштирок этишингиз мумкин

Халқаро Бочча федерацияси (BISFed) қўмитаси 2021-2024 йилларга мўлжалланган тўрт йиллик цикл қоидаларини қайта кўриб чиқиш жараёнини бошламоқда. Бу бочча қоидалари адолатли ва барча спортчилар учун тенг бўлишини таъминлашга қаратилган.

BISFed бу борадаги биринчи қадамни сизнинг сўровингиз ва талабларингизни қабул қилишдан бошлайди. Ушбу сўровномада сиз қоидаларга ўзгартиришлар киритиш ёки янги қоидалар жорий этишни таклиф қилишингиз мумкин.

Барча материаллар BISFed томонидан жамланади ва кўриб чиқиш учун қоидалар қўмитасига юборилади. Агар қайсидир таклифга аниқ жавоб бўлмаса, ташкилот уларни овоз бериш йўли билан аниқлайди ва сўровнома ўтказади.

Қоидаларга ўзгартиришлар Токио Паралимпия ўйинлари якунланганидан сўнг дарҳол амалга оширилади. Бочча федерацияси янги қоидалар муҳокамасини келгуси Паралимпия ўйинларига қадар якунлашни режалаштирмоқда.

BISFed ушбу сўровномага нисбатан кўпроқ муносабат билдирилиши учун бочча бўйича дунёдаги барча миллий федерациялар томонидан буни тарғиб қилишни хоҳлайди.

Қоидаларни ўзгартириш бўйича сўровингизни 2020 йилнинг 30 апрелига қадар (фақат Survey Monkey орқали) юборишни унутманг!

Саволларга жавоб олиш учун Доминик Тремблай билан боғланинг: operations@bisfed.com

Сўровнома саволлари:

  1. Исм
  2. Электрон почта манзили
  3. Мамлакат
  4. Лавозим (спортчи, мураббий, ҳакам, миллий федерация)
  5. Сана
  6. Қайси қоидаларни ўзгартирмоқчиси? Агар бу янги қоида бўлса, ЯНГИ деб кўрсатинг
  7. Қайси қоидага изоҳ бермоқчисиз?
  8. Нимани ўзгартирмоқчисиз?
  9. Ўзгартириш сабабини кўрсатинг.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort