Бугун велошоссе бўйича жаҳон чемпионати старт олади

Бугун Италиянинг Имола шаҳрида велошоссе бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати старт олади. 27 сентябргача давом этадиган мазкур мусобақада фақатгина алоҳида старт бўйича шахсий пойга ва гуруҳ пойгаси баҳслари бўлиб ўтади.

Ушбу дунё биринчилигида юртимиз шарафини Ольга Забелинская ҳимоя қилади. Бугун у алоҳида старт бўйича ўтказиладиган пойгада қатнашади. 32 км масофага мўлжалланган мазкур пойга Тошкент вақти билан 17:35 да старт олади ва “Eurosport” телеканали орқали трансляция қилинади.

Таъкидлаш жоиз, пандемия даврида ўтказилаётган мазкур мусобақага дастлаб Швейцария мезбон бўлиши белгиланган эди, бироқ мамлакат ҳукумати дунё биринчилигини қабул қила олмаслигини билдиргач, қисқа фурсат ичида бошқа мезбон топишга тўғри келди. Шу боис ҳам унда бошқа қитъа вакилларининг иштироки бироз камроқ. Мусобақа дастури қуйидагича:

24 сентябрь: Аёллар, алоҳида стартда шахсий пойга
25 сентябрь: Эркаклар, алоҳида стартда шахсий пойга
26 сентябрь: Аёллар, гуруҳ пойгаси
27 сентябрь: Эркаклар, гуруҳ пойгаси

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *