Бугун Жаҳон матбуот эркинлиги куни

БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 декабрдаги (№A/DEC/48/432)  резолюциясига биноан 1994 йилдан бошлаб  ҳар йили 3 майда Жаҳон матбуот эркинлиги куни (БМТнинг расмий тилларида: русча-Всемирный день свободы печати, инглизча World Press Freedom Day, испанча Día Mundial de la Libertad de Prensa, французча Journée internationale de la liberté de la presse) нишонланади.

Бу борадаги қарор БМТ Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашнинг тавсиясига биноан қабул қилинган. Ундан аввал эса ЮНЕСКО Бош конференциясининг 26 сессияси  3 майни Жаҳон матбуот эркинлиги куни сифатида нишонлаш керак деган таклифни илгшари сурган эди.

Бу сананинг танланиши бекорга эмас. 1991 йилнинг 3 май куни Намибияда Африка матбуотини ривожлантириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтиб, унда Декларация қабул қилинган эди. Аньанага биноан ҳар йили Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан БМТ бош котиби  мурожаат билан чиқади.  

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *