Бугун “Женоа” ўйнайди. Элдор Шомуродовчи?

Бугун Италия А Серия 10-туридан ўрин олган “Фиорентина” – “Женоа” учрашуви бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 12:45да бошланади.

Элдор Шомуродов фаолият юритаётган жамоа 9 турда 6 очко жамғарган ҳолда 19-ўринда бормоқда. “Фиорентина” эса генуяликлардан 3 очко кўп тўплаб 17-поғонани банд этган.

“Женоа” матбуот хизмати ҳозирча, қайдномани эълон қилмади. Аммо кўпчилик мухлислар ҳамюртимиз кенгайтирилган рўйхатга киритилишини ва ўйинда асосий таркибда майдонга тушишини кутмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *