Бугун Суперлигада иштирок этадиган яна бир клуб номи маълум бўлади

Бугун Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида Суперлига йўлланмаси учун ўйин бўлиб ўтади.

Суперлигада 13-ўринни эгаллаган “Андижон” Про-лигада 2-ўринда қайд этилган “Нефтчи”га қарши баҳс олиб боради.

Бу сафарги водий дербиси соат 14:00 да бошланади. Учрашувни “Спорт” ҳамда “Футбол ТВ” телеканалларида жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Ўтиш ўйини. 15 декабрь. Фарғона

“Нефтчи” – “Андижон” 14:00

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *