Бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ташкил топган кун

1955 йилнинг 13 августида Иттифоқ ҳукуматининг “Ўзбекистон ССР жисмоний тарбия институтини (ЎзДЖТИ) таъсис этиш тўғрисидаги  5972-сонли фармойиши чиққан.

2018 йил 5 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти негизида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ташкил этилди.

Ушбу университет Республикамизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича ягона олий ўқув юртидир. Бу йил университет ташкил топганига 65 йил бўлди. 

Университетнинг биринчи ректори Арминак Тигранович Кочаров бўлган. У 1955 йилдан 1958 йилгача институтга (ҳозирги университет) раҳбарлик қилган. Шунингдек, ўз вақтида Рустам Исмоилович Исмоилов (1958-1966 йилларда), Тўраходжаев Хожиаҳмад Ходжаевич (1967-1984 йилларда), Ҳамроқулов Абдуҳамид Қодирхонович (1985-2001 йилларда), Қудратов Ропижон Қудратович (2001-2005 йилларда), Акрамов Жасур Анварович (2005-2008 йилларда), Қурбанов Омилжон Абдуллаевич (2009-2011 йилларда), Исроилов Шоакрам Холматович (2012-2018 йилларда) раҳбарлик қилган.

2018 йилдан эътиборан университетга иқтисод фанлари доктори, профессор Болтабаев Маҳмуджон Рустомович раҳбарлик қилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати​

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *