Бугун Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун

Муҳаммад Юсуф 1954 йил 26 апрелда Андижон вилояти Марҳамат туманининг Қовунчи қишлоғида деҳқон оиласида дунёга келди. Ўрта мактабдан сўнг Рус тили ва адабиёти институтига кириб, уни 1978 йили тамомлади. 1978-1980 йилларда республика Китобсеварлар жамиятида, 1980-1986 йилларда “Тошкент оқшоми” газетасида, 1986-1992 йилларда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида, “Ўзбекистон овози” газетасида ишлади. Умрининг сўнгги йилларида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг котиби вазифасини бажарди.

У ўнга яқин шеърий тўплам, кўплаб қўшиқларнинг муаллифи сифатида кенг китобхонлар қалбига кириб улгурди. Шоирнинг дастлабки шеърлари “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида 1976 йили эълон қилинди. Сўнгра “Таниш тераклар” (1985), “Булбулга бир гапим бор” (1987), “Илтижо” (1988), “Уйқудаги қиз” (1989), “Ҳалима энам аллалари” (1989), “Ишқ кемаси” (1990), “Кўнглимда бир ёр” (1991), “Бевафо кўп экан” (1991), “Эрка кийик” (1992), “Ёлғончи ёр” (1994) каби шеърий тўпламлари, сайланмалари нашр этилди.1989 йилда эса “Уйқудаги қиз” номли шеърий тўплами учун унга республика Ёшлар ташкилотининг мукофоти берилди. 1998 йили Муҳаммад Юсуфга “Ўзбекистон халқ шоири” деган юксак унвон берилди.

Шоир 2001 йилнинг 1 август куни 47 ёшида оламдан ўтди. Агар у ҳаёт бўлганида бугун 66 ёшни қарши оларди

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort