Бугун 4 нафар дзюдочимиз курашади

Венгрия пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақанинг иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Бугунги дастурда ўрта вазн тоифаларидаги баҳслар ўтказилиб, унда 4 нафар дзюдочимиз медаллар учун кураш олиб боради. Вакилларимизнинг дастлабки рақиблари билан танишинг:
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев – Э.Батзая (Мўғулистон) / Э.Барбоса (Бразилия)
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев – А.Унгвари (Венгрия) / Д.Хамза (Қозоғистон)
-81 кг: Камолиддин Расулов – Я.Мусил (Чехия)
-70 кг: Гулноза Матниязова – А.Погачник (Словения)

Эслатиб ўтамиз, кечаги беллашувларда Сардор Нуриллаев (-66 кг) медаллар учун энг яқин келган иштирокчимиз бўлди. Полвонимиз учинчи ўрин учун курашда имкониятни бой берди. Бугун курашадиган дзюдочиларимизга омад ва чиройли зафарлар тилаб қоламиз!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *