Будапешт биз учун қанчалик омадли?

Хабар берганимиздек, 23-25 октябрь кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» таснифига кирувчи мусобақа бўлиб ўтади. Унда 69 мамлакатдан 450 нафардан ортиқ спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Ҳозирда терма жамоамиз тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бормоқда. Қуйида шу пайтга қадар Будапештда бўлиб ўтган мусобақаларда дзюдочиларимизнинг эътиборга молик натижаларини ёдга оламиз:

Будапешт 2014 йилдан эътиборан IJF таснифига кирувчи мусобақаларга мезбонлик қилади. Ушбу шаҳарда 2014-2016, 2018-2019 йилларда Гран-при турнирлари, 2017 йил эса жаҳон чемпионати бўлиб ўтган. Ушбу мусобақаларда терма жамоамиз вакиллари 1 та олтин, 1 та кумуш ва 7 та бронза медалларига сазовор бўлишган. Ягона олтин медални 2015 йил Яҳё Имомов -81 кг вазн тоифасида қўлга киритган эди. Батафсил:

2014 йил:
Медаль йўқ

2015 йил:
Олтин:
Яҳё Имомов (-81 кг)
Бронза:
Шарофиддин Лутфиллаев (-60 кг)

2016 йил
Кумуш:
Сойиб Қурбонов (-100 кг)

Бронза:
Шарофиддин Лутфиллаев (-60 кг)
Ришод Собиров (-66 кг)
Гулноза Матниязова (-70 кг)

2017 йил (ЖЧ)
Бронза:
Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг)

2018 йил
Медаль йўқ

2019 йил
Бронза:
Шаҳрам Аҳадов (-66 кг)
Ҳикматиллоҳ Тўраев (-73 кг)

Умид қиламизки, бу йилги мусобақада терма жамоамиз вакиллари Венгрия пойтахтида ўзларининг энг яхши натижасини қайд этишади. Бу борада дзюдочиларимизга омад ёр бўлсин деб қоламиз.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *