Будапешт “Катта дубулға” турнирини 3 нафар вакилимиз якунлаб беради

Бугун Венгрия пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақанинг сўнгги кун беллашувлари бўлиб ўтади. Регламентга кўра, ушбу кун оғир вазнли полвонлар баҳс олиб боришади ва унда 3 нафар дзюдочимиз Давлат Бобонов, Муҳаммадкарим Хуррамов ва Бекмурод Олтибоев юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Вакилларимизнинг мусобақадаги дастлабки рақиблари билан танишинг:

-90 кг: Давлат Бобонов – Рафаэль Швайндиргер (Лихтенштейн)
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов – Даниэль Дичев (Болгария)
+100 кг: Бекмурод Олтибоев – Вито Драгич (Словения) / Тсетсентгел Одху (Мўғулистон)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *