Бундеслига. “Хоффенхайм” дарвозасига 4 та гол урган “Байер” пешқадамга айланиб олди

Ҳозиргина Германия Бундеслигасининг 11-туридан ўрин олган “Байер” ҳамда “Хоффенхайм” клублари баҳси ўз ниҳоясига етди.

Леверкузендаги ўйин голларга бой кечди ва якунда мезбонлар 4:1 ҳисобида зафар қучди. “Доришунослар”га ғалаба келтирган голларни Леон Бэйли (4′, 27′), Флориан Вирц (55′) ва Лукас Аларио (90′) киритди.

Эътиборлиси, “Байер” ушбу ғалабадан сўнг ўз ҳисобидаги очколар сонини 25 тага етказиб олди ва чемпионат пешқадамлигини қўлга олди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *