“Бунёдкор”дан ўзига хос хет-трик

Бугун Жиззах шаҳрида аёллар футболи бўйича Ўзбекистон кубоги финал баҳси бўлиб ўтди. Унда маҳаллий “Сўғдиёна-W” жамоаси Тошкентнинг “Бунёдкор-W” клубини қабул қилди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

8-дақиқада Азиза Норбоева бурчакдан узатиб берилган тўпдан сўнг, ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва учрашувда ҳисоб очилди.

29-дақиқада Марина Косникова жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллаб, дарвозанинг тўққизлигини ишғол қилди ва ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар ҳужумкор ўйин намойиш этди, аммо таблодаги ҳисоб бошқа ўзгармади. Шу тариқа, “Бунёдкор-W” жамоаси ўз тарихида иккинчи бор мамлакат кубогига эга чиқди. Бундан ташқари, жорий мавсуда мамлакат чемпионлиги, кубок ва суперкубокни қўлга киритди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *