
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) онлайн семинарлар ўтказилишини эълон қилди.
Унга кўра, 23 ноябрь Тошкент вақти билан соат 19:00 да барча қизиқувчилар учун “Қарамлик келтириб чиқарадиган ва 2021 йилги Жаҳон антидопинг кодексида тақиқланган рўйхатга киритилган моддалар” мавзусида онлайн семинар ўтказилади.
Семинарни ўтказувчилар:
Доктор Аудрей Кинахан, WADA экспертлар кенгаши раиси;
Доктор Оливиэр Рабин, WADAнинг Фан ва халқаро ҳамкорлик бўйича катта ижрочи директори;
Ричард Ёунг, Bryan Cave Leighton Paisner, LLP;
Таринда Пут, WADAнинг юридик менежери
Семинарда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш лозим>>>
Бундан ташқари, 3 декабрь Тошкент вақти билан соат 23:00да “WADAда спортчиларнинг ваколатларини кенгайтириш” мавзусида спортчилар учун онлайн семинар ҳам ташкил этилади.
Семинарни ўтказувчилар:
Бен Сандфорд, WADA спортчилар қўмитаси раиси (модератор) ;
Адам Пенгилли, WADA спортчилар қўмитаси аъзоси;
Челси Готелл, WADA спортчилар қўмитаси аъзоси; Халқаро паралимпия қўмитаси спортчилар кенгашининг раиси
Семинарда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш лозим >>>