Бутунжаҳон елканли спорт турлари федерациясига янги бош директор сайланди

Бутунжаҳон елканли спорт турлари федерацияси бош директор этиб Дэвид Грэм сайланди. Таъкидлаш керакки, Дэвид Грэм бу соҳада қарийб 20 йиллик тажрибага эга инсон ҳисобланади. Мутахассис ушбу лавозимда 2020 йилнинг 13 июлидан иш бошлайди.

Грэм фаолияти давомида мазкур спорт ва федерация бўиғнларидаги сотув бўлими, тадбирлар ташкил этиш бўлими, мураббийлик, ҳомийлик ишлари, шунингдек, бош директор ҳамда бошқарувчи директор лавозимларида ишлаган.

Унинг сўнгги иш жойи эса Oman Sail ташкилоти бўлган. Дэвид Грэм 2009 йилдан 2020 йилгача Оман давлатида елканли спортни ривожлантириш ва тарғиб қилиш бўйича фаол иш олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон елканли спорт турлари федерациясининг амалдаги президенти Ким Андерсен ҳисобланади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *