Бутунжаҳон Елканли спорт турлари федерациясига янги президент сайланди

Бутунжаҳон Елканли спорт турлари федерацияси президенти этиб Дэвид Грэм сайланди. Таъкидлаш керакки, у бу соҳада қарийб 20 йиллик тажрибага эга инсон ҳисобланади. Дэвид Грэм ушбу лавозимда 2020 йилнинг 13 июлидан иш бошлайди.

Грэм фаолияти давомида сотув бўлимида, тадбирлар ташкил этиш бўлимида, мураббийликда, ҳомийлик ишларида, шунингдек, бош директор ҳамда бошқарувчи директор лавозимларида ишлаган.

Унинг сўнгги иш жойи эса Oman Sail ташкилоти бўлган. У 2009 йилдан 2020 йилгача Оман давлатида елканли спортни ривожлантириш ва тарғиб қилиш бўйича фаол иш олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон Елканли спорт турлари федерациясининг амалдаги президенти Ким Андерсен ҳисобланади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *