Бутунжаҳон каратэ федерацияси 50 ёшда

Айни кунларда дунё бўйлаб Бутунжаҳон каратэ федерацияси (WKF) ўзининг 50 йиллик юбилейини кенг нишонламоқда. Каратэнинг жаҳон спорти оиласидаги расмий фаолиятига 1970 йил 10 октябрда каратэ бўйича биринчи жаҳон чемпионати арафасида асос солинган эди.

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах каратэ оиласига 50 йиллик юбилей муносабати билан табрик йўллади.

Мен Олимпия ҳаракати номидан ушбу муҳим сана муносабати билан чин қалбдан ўзимнинг табрикларимни йўлламоқчиман. Сизлар жаҳонда каратэнинг мислсиз ўсиши ва ривожланишига ғурур билан ортга назар ташлашингиз мумкин. Келгуси йил “Токио-2020” Олимпия ўйинларида 50 йиллик юбилейингизни нишонлашингиз ва каратэнинг қудратини яна бир карра намойиш қилишингиз мумкин”, – дейилади Томас Бахнинг табригида.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *