Бутунжаҳон пара сузиш федерациясига янги раҳбар тайинланди

Халқаро Паралимпия қўмитаси 15 октябрь куни Крейг Николсонни Бутунжаҳон пара сузиш федерациясига раҳбар этиб тайинлади.

Николсон Буюк Британияда туғилган. У 16 йил давомида Буюк Британия пара сузиш федерациясида менежер лавозимида ишлаган.

Николсон, шунингдек, Бутунжаҳон пара сузиш федерациясида классификатор ва методист сифатида ҳам ишлаган. 2015 йилдан буён эса шу федерациясиба консультант бўлиб фаолият юритиб келаётган эди.

Бутунжаҳон пара сузиш федерациясининг раҳбари сифатида Николсон Бутунжаҳон паралимпия спорти бошқарув директори Кристиан Холзга бўйсунади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *