Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг биринчи виртуал Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди

6 октябрь куни Бутунжаҳон таэквондо федерацияси тарихда илк бор Бош Ассамблеяни онлайн равишда ўтказди. Унда бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунгвон Чой 2021 йил ушбу спорт тури борасида оптимистик руҳда эканини маълум қилди. Президент Чой 2020 йил Токиодаги Олимпиада ўйинлари, Паралимпия ўйинларидаги паратаэквондонинг дебютини сабрсизлик билан кутганини яширмади. Бундан ташқари 2021 йилда Усида тарихдаги таэквондо ва паратаэквондо бўйича энг яхши Жаҳон чемпионатини кутаётганини маълум қилди.

Бош Ассамблея COVID-19 пандемияси вақтида спортчиларнинг машғулотлар ва мусобақаларга қайтишлари учун махсус протоколни эълон қилди.

Ушбу онлайн Бош Ассамблеяда қатнашган Ёзги Олимпия Халқаро Федерациялар Ассоциацияси (ASOIF) президенти Франческо Риччи Битти Бутунжаҳон таэквондо федерацияси шаънига илиқ фикрларни билдирди ва қолган спорт федерацияларга намуна сифатида кўрсатди. Бутунжаҳон таэквондо федерацияси катталиги жиҳатидан иккинчи ўриндаги A2 гуруҳига қўшилди.

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунг Вон Чои Бош ассамблея вақтида қуйидаги фикрларни билдирди:

«Бу йил таэквондо ва бошқа спорт турилари учун оғир бўлди. Ушбу Бош Ассамблеяни илк бор онлайн тарзда ўтказаётганимизнинг ўзи охирги олти ойда COVID-19 пандемияси қанчалик глобал масштабда бўлганини ёрқин мисолидир. Муаммоларга қарамай Бутунжаҳон таэквондо федерацияси бир оила бўлиб қолмоқда ва мухлисларини, ўз оиласини илҳомлантиришда давом этади. Айни пайтда бош мақсадимиз барчанинг хавфсизлигини таъминлашдир. Шунингдек, ўтган даврда таэквондони ривожлантириш ва барчани қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдик”, – деди Чунг Вон Чои.

Бош Ассамблея 27 сентябрь куни вафот этган Аҳмед Фулининг хотирасини ёд этди. Африка қитъаси таэквондо федерациясининг марҳум президенти Бутунжаҳон таэквондо федерацияси шон шуҳрат залидан ўрин оладиган бўлди.

Ушбу онлайн Бош Ассамблеяда 133 аъзо мамлакат вакиллари ва 29 нафар Кенгаш вакиллари иштирок этишди. Умуман олганда онлайн тадбирда 300 нафардан зиёд инсон қатнашди ва бу сайлов ўтказилмаган энг йирик Бош Ассамблеяга айланди.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *