Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Кенгаши йиғилиши тарихда биринчи марта онлайн видеоконференция шаклида ўтказилди

Ўтган ҳафта Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Кенгаши навбатдан ташқари йиғилиши тарихда биринчи марта онлайн видеоконференция шаклида бўлиб ўтди.

Йиғилишни Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунгвон Чу очиб берди ва бутун дунёда Covid-19 дан жабр кўрганларга ташкилот номидан самимий ҳамдардлик билдирди. Йиғилиш давомида таэквондо спорти ҳозирги глобал инқироздан чиқиб кетиши ва аввалгидан ҳам кучлироқ бўлишини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, дунёда мавжуд вазиятга қарамай, Кенгаш 2021-2022 йилги мусобақаларга мезбонлик қилувчи шаҳарларни тасдиқлади.

Унга кўра қуйидаги мусобақаларга мезбонлар номи эълон қилинди:

-2021 йилги кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати Болгария пойтахти София шаҳрида бўлиб ўтади.

-2022 йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва Ёшлар Олимпиадасига саралаш мусобақаси Дакар шаҳрида (Сенегал) ўтказилади.

Таъкидлаш керакки, Ёшлар Олимпиадаси 2022 йил айнан Дакар шаҳрида ўтказилади ва ушбу мусобақа дастурига биринчи марта таэквондо киритилади.

-2022 йилги таэквондо бўйича Жаҳон чемпионатига эса Гоянг (Корея) шаҳри мезбонлик қилади.

-2022 йилги Гран при сериясига кирувчи мусобақалар Манчестер (Англия) ва Сингапурда ўтказилади.

Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши 12 октябрь куни Софияда ўсмирлар ўртасидаги таэквондо бўйича Жаҳон чемпионати муносабати билан ўтказилиши режалаштирилган. Мавжуд пандемия атрофидаги ноаниқликларни ҳисобга олган ҳолда, Бутунжаҳон Таэквондо федерацияси Кенгаш ва Бош ассамблеянинг йиғилишини амалда ўтказиш, иштирокчиларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш зарур бўлса, бошқа турли вариантлар ҳам кўриб чиқади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *