Бутунроссия енгил атлетика федерацияси 5 миллион доллар жарима тўлайди

Бу хафтада Бутунроссия енгил атлетика федерациясини (ВФЛА)мухим тадбир кутмоқда: гап шундаки, федерация 1 июлга қадар World Athletics ҳалқаро енгил атлетика федерациясининг ҳисобига 5 миллион АҚШ доллари миқдорида жарима пулини ўтказиб бериши лозим.

Жарима CAS Олий спорт арбитраж судининг қарорига мувофиқ ВФЛА дан антидопинг қоидабузарликлари учун солинган бўлиб, жумладан, ўтказилган тергов натижаларига асосан уларга Бутунроссия енгил атлетика федерациясининг раҳбарияти бевосита аралашгани сабаб бўлган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *