“Бухоро”нинг “Бунёдкор” билан дуранг ўйнагани ғалабага тенгми?

“Бухоро” клуби “Бунёдкор”га қарши учрашувнинг охирги дақиқаларида жавоб голини урган ҳолда мағлубиятдан қутулиб қолди ва шу тариқа бир очкога эга бўлди. “Бухоро”нинг “Бунёдкор” билан дуранг ўйнаганини ғалабага тенглаштирса бўладими? Баҳс ниҳоясига етганидан кейин “Бухоро” клубининг сардори Бобур Омонов sports.uz учун қуйидагиларни айтди:

– Ўйин биз учун қийин кечди. Таркибимизда ёшлар ўйнашяпти ва уларнинг мослашиши ҳам осон эмас. Барибир биз охиригача курашдик. Ғалаба қозона олмаган бўлсак ҳам дуранг қайд эта олдик. Биз ҳар бир учрашувга худди охирги ўйиндек тушяпмиз. Суперлигада қолиш асосий мақсадимиз бўлгани учун ғалаба жамоамизга жуда муҳим.

Ўйин ҳакамнинг охирги хуштаги чалингунигача давом этади. Биз эса охиригача сабр қилиб кутдик. Лекин ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Жамоамизга омад кулиб боқди. Бу дурангни ғалабага тенглаштириш мумкинми? Бизга лигада қолиш учун ғалабалар жуда зарур. “Бунёдкор”га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида имкониятларимиз бўлганди, фойдалана олмадик. Мағлубиятдан кўра, бир очкони олганимиз ҳам яхши, албатта, – деди “Бухоро” футболчиси.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *