Бухоро вилояти ҳокими: 10 минг беморга етадиган дорилар тайёрлаб қўйилган, нон ишлаб чиқарувчилар ун билан таъминламоқда

Бухорода 10 минг нафар бемор учун етарли бўлган дори воситалари захираси шакллантирилган бўлиб, бу учун 5,2 миллиард сўм сарфланган.

Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов бухороликларга мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берган.

Бухорода COVID-19 билан оғриган беморлар сони 591 нафарга етган бўлиб, улардан 530 нафари, яъни 90 фоизи касалликдан тўлиқ соғайган. 4 нафар фуқаро вафот этган. Даволанаётган беморлардан 4 нафарининг аҳволи оғир, 8 нафари ўрта оғир ҳолатда. Айни вақтда жами 5 минг 262 нафар бухороликлар карантинга олинган.

Беморларни стационар шароитда даволаш мақсадида қатор тиббиёт муассасаларида жами 930та ўрин мобилизация қилинган. Вилоят тери-таносил касалликлари диспансери, фтизиатрия ва пульмонология маркази ва Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасида жами 300та ўрин ҳозирлаб қўйилган.

«Вилоятда COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш учун 10 минг беморга етадиган, умумий қиймати 5 миллиард 200 миллион сўмлик 49 турдаги дори воситалари заҳираси шакллантирилди. Мавжуд тиббиёт муассасаларини керакли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида бир ойда 9 миллиард 500 миллион сўм (3 минг нафар беморни даволаш учун) маблағ талаб этилишини инобатга олган ҳолда, вилоятда 3 ойлик дори воситалари заҳирасини яратиш мақсадида зарур чоралар кўрилмоқда», деган Карим Камолов бухороликларга қилган мурожаатида.

Вилоят ҳокимининг маълум қилишича, тез тиббий ёрдам чақирувларида алоқа ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш учун қатор чоралар кўрилиб, 103 хизматининг чақириқларга узлуксиз ва ўз вақтида жавоб бериши кафолатланмоқда.

Шу мақсадда вилоятда 223-40-45 рақамли колл-марказ фаолияти йўлга қўйилиб, бугунгача 1 минг 119та мурожаат қабул қилинган ва аҳолига зарур тиббий маслаҳат берилган. Айни пайтда ҳудудда 153та тез тиббий ёрдам бригадаси ва 15та махсус реанимацион бригада фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, вилоятда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва солиқ идораларида тузилган доимий ишчи гуруҳлар томонидан деҳқон бозорлари ва йирик савдо мажмуаларида нархларни асоссиз равишда оширганларга нисбатан қонуний чора кўрилаётгани маълум қилинган.

Таъкидланишича, Бухорода июль ойда нон маҳсулотлари нархи ошишининг олдини олиш мақсадида 532та корхона 7 минг 254 тонна ун маҳсулоти билан таъминланган. Жумладан, 240та қолипли нон ишлаб чиқарувчи корхонага 2 минг 831 тонна, 284та чакана савдо корхонасига 4 минг 386 тонна ва 8та макарон ишлаб чиқарувчи корхонага 37 тонна ун етказилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort