Бухоро йиғини моҳир мерганларни саралаб берди

10-24 декабрь кунлари Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг Бухоро вилоятидаги бўлимида селекцион ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтди. Ёшлар учун ташкил қилинган мазкур йиғинда терма жамоа учун номзод иқтидорли мерганлар саралаб олинди.

Таъкидлаш жоиз, машғулотларда Сирдарё, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан ташриф буюрган ёш спортчилар ҳам ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Унда яхши натижа қайд этган мерганлар мураббийлар штабининг эътиборига тушишди ва терма жамоа учун номзод спортчилар рўйхатидан жой олишди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *