Буюк Британия терма жамоасининг машҳур шифокори тақиқланган моддаларни сақлашда гумон қилинмоқда

Ричард Фриман Буюк Британиянинг велоспорт бўйича терма жамоаси ва Sky жамоаси – мамлакатнинг энг нуфузли велоклубида фаолият юритган, энди эса у допинг иши бўйича тергов остида.

Sky жаҳоннинг бош веложамоаси бўлиб Буюк Британиянинг фаҳри бўлиб қолмоқда. Бу жамоанинг пойгачилари барча гранд-турларда ғолиб бўлишган (айниқса «Тур де Франс» пойгаларида), улар Олимпия медалларини қўлга киритишган, Брэдли Уиггинс ва Крис Фрум ҳақида эса ҳатто спортдан узоқ инсонлар ҳам эшитган суперюлдузлардир. Аммо ҳозир жамоа докторига нисбатан тергов иши қўзғатилиб бутун Британия велоспортига соя ташланди. Жамоа собиқ шифокорига тегишли буюмлар орасида 30 тестостерон қадоғи топилган, уларни сақлаш мақсадини у тушунтириб беролмаган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *