Бу масалада Месси Роналдудан зўр чиқиб қолди

France Football нашри 2020 йилда  энг кўп маош олаётган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди. Унга кўра, “Барселона”дан кетолмай юрган Лионель Месси энг кўп даромад қилган. У охирги бир йил ичида 120 миллион  фунт топди.

Иккинчи поғонани эгаллаб турган Криштиану Роналдунинг даромади йиллик даромади 109 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Қолган футболчилар 100 миллионлик довонга етиши анчагина меҳнат қилишига тўғри келади.

Энг кўп даромад олаётган футболчилар ўнлигидан Неймар (87 миллион фунт), Гарет Бэйл (35,45 млн), Антуан Гризманн (35,25), Эден Азар (32,06), Андрес Иньеста (31,14), Рахим Стерлинг (30,96), Роберт Левандовски (26,56) ва Килиан Мбаппе (24,73) ҳам жой олди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *