Бўстонликда энг кучли велопойгачиларимиз аниқланди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велошоссе бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги мамлакат чемпионати якунланди. Бугун дастурга кўра мусобақанинг энг қизиқарли йўналиши бўлмиш гуруҳ пойгаси йўналишида ғолиб ва совриндорлар номи аниқлаб олинди.

Кутилганидек, эркаклар ўртасидаги беллашувда тажрибали спортчимиз Муроджон Холмуродов марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. Аёллар ўртасидаги эса ёш иқтидорли вакилларимиздан бири Янина Кусковага тенг келадигани топилмади.

Гуруҳ пойгаси. Эркаклар, 130 км
1. Муроджон Холмуродов
2. Никита Стенковой
3. Бегзод Раҳимбоев

Гуруҳ пойгаси. Аёллар, 90 км
1. Янина Кускова
2. Анна Куликова
3. Рената Байметова

Пойгадан сўнг мусобақанинг шу ва бошқа йўналишлари учун тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги МОҚ мутасаддилари, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарияти, катта спорт жамоатчилиги ва журналистлар иштирок этди. Тадбир давомида МОҚ раҳбари сўз олиб, узоқ муддатли танаффусдан сўнг кечган қизиқарли пойга ҳақида фикрларини айтди ва спортчиларга ўзининг илиқ фикрларини билдириб ўтди.

Энди велоспортчиларимиз келаси ҳафтадан трекда ўтадиган ёшлар ўртасидаги мамлакат биринчилигида старт олишади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *