Бўстонлиқ туманига янги ҳоким тайинланди

Жўрабек Аҳмедов Бўстонлиқ тумани ҳокими лавозимида иш бошлади. 

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун, 27 август куни, Бўстонлиқ туманида Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, сессия кун тартибидан ташкилий масала ўрин олган. 

Бўстонлиқ туман ҳокими лавозимига Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Инвестицияларни жалб қилиш ва туризм инфраструктурасини ривожлантириш департаменти бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Жўрабек Аҳмедовнинг номзоди кўрсатилди ва депутатлар томонидан муҳокама қилинди. 

Шундан сўнг, Ж.Аҳмедов Бўстонлиқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Бўстонлиқ туманига 2018 йил февралидан буён Ғайрат Мадаминов раҳбарлик қилиб келаётганди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *