Вадим Абрамов навбатдаги йиғин учун футболчилар рўйхатини тақдим этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 30 августдан 4 сентябрга қадар Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғини олиб боради.

ЎФА Матбуот хизматининг маълум қилишича, бош мураббий Вадим Абрамов мазкур йиғинга маҳаллий клублардан 26 нафар футболчини чақирди.

ФИФА сентябрь ойидаги ФИФА кунларини 2022 йил январь ойига кўчирганлиги, пандемия шароитида парвозларни амалга оширишдаги қийинчиликлар ва бошқа чекловлар сабаб хорижий чемпионатларда тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар ушбу йиғинга жалб этилмади.

Йиғин доирасида Миллий терма жамоамиз Тожикистон вакилларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Учрашув 3 сентябрь куни “Локомотив” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *