Вазирлик ишчи гуруҳи Булоқбоши туманини ўрганди

Бугун вазирликнинг махсус ишчи гуруҳи Андижондаги ўз фаолиятини давом эттириб, Булоқбоши, Жалақудуқ, Асака, Марҳамат ва Андижон туманларидаги ҳолатларни ўрганмоқда.

Мазкур туманлардаги спорт мактаблари ҳолати кўздан кечирилмоқда. Ўрганишлар самараси ўлароқ Булоқбоши туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби спортчиларига яратиб берилган имкониятлар, спорт таълим муассасасининг бугунги аҳволи, замон талабларига мослиги, ҳамда спорт мактабининг ютуқ ва камчиликлари ўрганилди.

Мазкур тумандаги спорт мактаблари ва спорт таълим муассасаларининг кадрлар салоҳияти ва тренерларга бўлган эҳтиёжи ҳамда уни бартараф этиш бўйича мақсадли қабул бўйича таклифлари ўрганилди.

Қолаверса, ушбу туманнинг спорт турларига ихтисослашуви, моддий техник базасини янада ривожлантириш, спорт инвентарлари сони ва бугунги ҳолати, терма жамоа аъзоларини шакллантириш масалалари бўйича ишчи гуруҳ аъзолари туман масъулларига топшириқлар берди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *