Вазир Республика Олимпия захиралари коллежида олиб борилаётган ишлар билан танишди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Республика Олимпия захиралари коллежига ташриф буюрди.

Вазир ушбу таълим масканида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишиб чиқди. Жумладан, гандбол спорт турига ихтисослашган сендвич панелли, энергия тежамкор спорт мажмуасининг қурилиш жараёнларини кўздан кечирди. Ушбу мажмуа келгусида юртимизда йирик халқаро турнирларни бекаму-кўст қабул қилиши учун нималарга аҳамият қаратиш кераклиги борасида тегишли тавсияларни берди.

Шунингдек, Дилмурод Набиев Республика Олимпия захиралари коллежи ўқувчилари учун қурилиши режалаштирилаётган 300 ўринга мўлжалланган ётоқхона қурилишига қозиқ қоқиш маросимида ҳам иштирок этди.
Ташриф якунида вазир ушбу спорт таълими масканида ўзбек спортининг эртанги кунини белгилаб берадиган ёшларга барча шароитларни яратиб бериш кераклиги, шунда улар ўз устиларида янада кўп ишлаб, Ватанимиз довруғини кўкларга кўтаришини таъкидлади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *