Велоспортчиларимиз шосседа куч синашишади

Мустақиллигимизнинг 29 йиллигига бағишлаб Олимпия спорт турлари бўйича ўтказилаётган мусобақалар давом этади. 8-9 сентябрь кунлари велоспорт бўйича спортчиларимиз ўзаро баҳс олиб боришади.

Эътиборлиси, шу пайтгача кўплаб мусобақалар онлайн тарзда олиб борилган бўлса, бу мусобақа карантин талаблари юмшатилгани боис шосседа ўтказилмоқда. Дастлабки кунда спортчилар яккалик пойга бўйича баҳс олиб боришса, 9 сентябрь куни уларни энг қизиқарли гуруҳ пойгаси кутиб турибди.

Регламентга кўра, яккалик пойгалар барча ёш тоифаларида 20 км масофага ўтказилади. Гуруҳ пойгаси эса эркаклар ўртасида 83 км, аёллар баҳсида 41 км масофага мўлжалланган. Мусобақа Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўтказилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *