Венгриянинг Цегед шаҳрида ўтказилган параканоэ бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси муносиб иштирок этдилар.

Спортчиларимиз Ҳайитмурод Шерқўзиев ва Азизбек Абдулҳабибов ўз йўналишлари бўйича финалгача муносиб етиб келиб финал босқичида 4 ўринни қўлга киритдилар.

Шу билан бир қаторда Токио-2020 Паралимпия ўйинлари лицензияларини қўлга киритдилар.

Мирзаева Шахноза эса барча рақибларини енгиб Жаҳон чемпионатининг олтин медалига сазовар бўлди.

1. Шаҳноза Мирзаева (Ўзбекистон) – 47.29

2. Лаура Шугар (Буюк Британия) – 47.32

3. Шаҳло Беҳрузирод (Эрон) – 48.95

Мирзаева Шахноза Шокир кизи 1999 йил май куни Тошкент вилоятида туғилган. Параканоэ бўйича паралимпия терма жамоаси аъзоси. 2017 йил жахон чемпионати кумуш медали соҳиби, 2018 йил жахон кубоги олтин медали соҳиби, 2019 йил жахон кубоги олтин медали соҳиби ҳисобланади.

Халқаро Паралимпия Қўмитасининг қоидаларига асосан, финиш чизиғини кесиб ўтган дастлабки 6 қайиқ эгалари Токио Паралимпиадасининг йўлланмасига эга бўладилар.

Ўзбекистон делегацияси 28 август куни Тошкент вақти билан соат 07:00 да Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича учиб келади.

Leave a Comment