Владимер Леквеишвилидан спортчи ва мураббийлар учун семинар

Бугун камондан отиш бўйича терма жамоамизда фаолият олиб бораётган грузиялик мутахассис Владимер Леквеишвили иштирокида ҳудудлардаги спортчи ва мураббийлар учун ўқув-семинар ташкил қилинди. ZOOM платформасида ўтган мазкур тадбирни МОҚ мутасаддилари, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раҳбарияти ҳам кузатиб борди.

Мен ушбу семинарни 3 мавзуга бўлиб ўтаман: техника, амалиёт ва психология. Айнан шу 3 жиҳатни умумлаштира олган спортчи юқори натижага эриша олади. Камончи бўла оладиган истеъдодлар кўп. Бунинг учун ёшларни саралаб олиш керак”, – деди Владимер Леквеишвили.

Соҳада улкан тажрибага эга бўлган мутахассис семинар давомида ёш камончиларнинг техникасини оширишда қандай жиҳатларга эътибор қаратиш, ўқ узиш пайти юқори аниқликка эришиш учун танaни қандай тутиш лозимлиги, спортчиларни мусобақага руҳан тайёрлаш каби масалаларда қимматли маълумотлар берди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисга мурожаат қилиб, ўз билим ва кўникмаларини ошириб олишди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *