Владимир Назлимовни табриклаймиз!

Бугун қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича терма жамоамиз бош мураббийи, 3 карра Олимпия ўйинлари чемпиони Владимир Назлимов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Назлимов Владимир Аливерович 1945 йил 1 ноябрь куни Россия Федерациясининг Доғистон Республикасида таваллуд топган. Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Собиқ Иттифоқ таркибида Мехико-1968, Монрель-1976 ва Москва-1980 Олимпия ўйинлари чемпиони, шунингдек, Мюнхен-1972 ва Монрел-1976 да биттадан кумуш, Мюнхенда яна бир бронза медали соҳиби ҳисобланади. Шунингдек, унинг ҳисобида жаҳон чемпионатларининг 10 та олтин медаллари ҳам бор. Мураббийлик фаолиятида Россия, АҚШ, Ирландия каби терма жамоаларда ишлаган Владимир Аливерович 2019 йилдан терма жамоамизда иш бошлади ва қисқа фурсат ичида улкан ютуқларга эришдик. Жумладан, сабля бўйича ўсмир қизларимиз Жаҳон кубогида жамоавий йўналишда совринли ўринлардан жой олган бўлсалар, Зайнаб Дайибекова Жаҳон кубогида зафар қучишга муваффақ бўлди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Владимир Назлимовни таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *