Гандболчиларимиз учун қўшалоқ байрам

26 август қитъамизда Осиё гандбол федерацияси ташкил топган кун сифатида кенг нишонланади. Бугунги эпидемиологик вазиятда мазкур сана кўплаб давлатларда нишонланмай қолмоқда. Бироқ шу кунларда ўтказилаётган Олимпия спорт турлари бўйича “Мустақиллик кубоги” онлайн мусобақалари сабаб гандболчиларимиз ўзлари учун қўшалоқ байрам шукуҳини ҳис қилишди. 26-27 август кунлари ушбу спорт тури бўйича онлайн мусобақа ташкил қилинди. Беллашувларни кузатиб борган Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти Ўзбекистон гандбол федерациясининг спортчи ва мураббийларини мана шундай мураккаб вазиятда ҳам мусобақа ўтказишда имконият топганларини алоҳида таъкидлашди.

“Барчангизга мана шундай мусобақада иштирок этаётганингиз ва бунга катта тайёргарлик кўрганингиз учун рахмат. Беллашувларда барчага омад ёр бўлсин. Мураббийларимиз ўз олдиларига қўйган режа асосида ишлашда давом этишсин. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси Сизларга барча йўналишда ёрдам беришга тайёр. Биргаликда катта муваффақиятларга эришамиз. Асосийси, барчангиздан ўзингизни асрашингизни, саломатлигингизга янада эътиборли бўлишингизни сўраб қоламиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Регламентга кўра, спортчилар дриблинг эвазига дарвозанинг тўққизлигини нишонга олиш, мокисимон югуриш каби йўналишларда ўз омадини синаб кўришди. Баҳслар натижасига кўра, қуйидаги спортчилар ўз техникалари эвазига ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди.

Аёллар:
1. Дилбархон Баҳромова (Андижон)
2. Чарос Обиджонова (Тошкент вилояти)
3. Ҳусния Сафарова (Қашқадарё)

Эркаклар:
1, Эрнест Игнотенко (Тошкент вилояти)
2. Мухтор Тўлибоев (Хоразм)
3. Акбарали Ҳусанбоев (Тошкент вилояти)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *